Дунёда бойлар сони янги рекорд ўрнатди! Қайси мамлакатда бойлар энг кўп?

Дунёда миллиардерлар сони яна ошди. UBS банкининг йиллик ҳисоботига кўра, 2026 йил апрель ойига келиб уларнинг сони 3302 нафарни ташкил этган. Бу аввалги 12 ойга нисбатан 13 фоизлик ўсиш демакдир.
Бир йил давомида 383 нафар инсон миллиардерлар рўйхатига қўшилган. Уларнинг умумий бойлиги ҳам сезиларли кўпайиб, 25 фоизлик ўсиш қайд этилган.
Энг юқори кўрсаткич Жанубий Кореяга тўғри келди. Мамлакатда миллиардерлар сони 31 нафардан 52 нафарга етган. Уларнинг жами бойлиги эса 139 фоизга ошган.
Чилида миллиардерлар сони аввалгидек қолган бўлса-да, уларнинг бойлиги 80 фоизга кўпайган. Чехияда эса рўйхатга яна икки киши қўшилиб, умумий бойлик 60 фоизга ўсган.
Миллиардерлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда уларнинг сони 1000 нафардан ошган. Хитойда 562 нафар, Ҳиндистонда 211 нафар, Германияда 193 нафар ва Россияда 122 нафар миллиардер бор.
Ҳисоботда келтирилишича, дунё миллиардерларининг кўпчилиги 50 миллиард доллардан кам бойликка эга. 18 кишининг активлари 50–100 миллиард доллар оралиғида. 19 нафарнинг бойлиги эса 100 миллиард доллардан юқори баҳоланган.































Изоҳлар 0
…