
Франциянинг ғарбий қисмида жойлашган Довил шаҳрида наслдор инглиз оти 1,6 миллион еврога сотилди, деб хабар бермоқда Дарё нашри.
Қайд этилишича, 18 ойлик тўриқ от Дубайдаги Godolphin компанияси томонидан сотиб олинган. От БАА бош вазири ва Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактумга тегишли бўлган Дубавий лақабли айғир от наслидан ҳисобланади.
Бу айғир отнинг авлодлари биринчи марта аукционга қўйилиши эмас. 2017 йилда Дубавийдан келиб чиққан от 1,55 миллион еврога сотилган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар