Дунёдаги энг баланд бино ҳақида биласизми?

  • 21 ноябрь 2019, 13:26
  • 1 343
  • Дунё
  • Дунёдаги энг баланд бино ҳақида биласизми?
    Дунёдаги энг баланд бино бу - Бурж Халифа. "Бурж Халифа" сўзи арабча сўздан олинган бўлиб, "Халифа минораси" деган маънони англатади. Барчамиз биламизки, бу осмонўпар бино Дубайда қад кўтарган. Баландлиги 828 метр, 130 дан ортиқ қавати бор.

    Бурж Халифанинг очилиш маросими 2010 йил 4 январда бўлиб ўтди. Аслида эса бу бино 2009 йил 9 сентябрда Дубай метроси билан бир вақтда очилиши кўзда тутилган эди. Аммо баъзи бир молиявий сабабларга кўра кейинги йилга қолдирилган.

    Осмонўпар бинонинг қурилиши 2004 йилда бошланган. Қурилишда ҳар куни 12000 ишчи ишлаган. Уни қуриш учун тахминан 320 минг м³ бетон ва 60 минг тоннадан ортиқ пўлат арматура керак бўлган эди.

    Айниқса Бурж Халифа учун +50° C гача бўлган ҳароратга бардош берадиган бетоннинг махсус маркаси ишлаб чиқилган. Нью-Йорк осмонўпар биноларидан фарқли ўлароқ, Бурж Халифанинг пойдевори қояларга ўрнатилмаган. Шамолда тебраниш таъсирини камайтириш мақсадида бино асимметрик шаклда барпо этилган.

    Қурилишнинг умумий қиймати 1,5 миллиард долларни ташкил этади. Осмонўпар бино лойиҳаси Американинг Skidmore, Owings ва Merrill архитектура фирмаси томонидан ишлаб чиқилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Дунёдаги энг баланд бино ҳақида биласизми?