19:50 / 16.12.2019
2 914

Россияда YouTube билан рақобатчи видеохостинг ишга туширилади

Россияда YouTube билан рақобатчи видеохостинг ишга туширилади
Россиянинг Mail.ru Group ширкати келаси йили YouTube билан рақобатлаша оладиган видеохостингини ишга туширади. Бу ҳақда ширкат бош директори Борис Добродеев РБКга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Добродеев ҳозирча янги хизмат номини очиқламади. Унинг фикрича, компания шу пайтга қадар фойдаланувчига ўзлари учун керакли контент танлаш имконини берадиган ижтимоий хизматлар таклиф қилган бўлса, янги хизмат орқали фойдаланувчиларга компания контентлар тақдим қилади.

Фойдаланувчининг қизиқишларига қараб контент тақдим қиладиган хизмат тури аллақачон ишга туширилган. Масалан, Mail.ru’нинг шу йил тақдим қилган “Пульс” янгиликлар хизмати худди шундай тамойил асосида иш олиб боради. У Интернетда фойдаланувчининг хатти-ҳаракатини ўқийдиган алгоритмлардан фойдаланган ҳолда шахсий лентани ҳосил қилади.

Добродеевнинг қўшимча қилишича, компания хизматни “ўзининг услубида” тақдим этади. Шу сабабли у YouTube’га асосий рақобатчи бўлмайди.

Mail.ru Group ҳозирда ўз портали ва электрон почта хизмати, “Однаклассники” ва “ВКонтакте”, ICQ ва TamTam мессенжерларига, “Юла”, YouDrive, Delivery Club ва бошқа хизматларга эгалик қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда YouTube билан рақобатчи видеохостинг ишга туширилади