
Фото: The Sun
Forbes журнали 2010—2019 йиллар оралиғида энг кўп даромад олган спортчилар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатнинг биринчи поғонасидан америкалик бокчси Флойд Мейвезер ўрин олди, у сўнгги ўн йилда 915 миллион доллар ишлаб топган. Иккинчи ўринда эса 800 миллион доллар билан «Ювентус» футболчиси Криштиану Роналду турибди. Ўн йилда 750 миллион даромад топган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси эса кучли учликдан ўрин олган.
Рейтингни ҳисоблашда спортчининг маоши, мукофот ва бонус пуллари, шунингдек, имиж ҳуқуқидан тушадиган даромад инобатга олинган. Спортчилик фаолиятини якунлагандан кейинги даромадлар инобатга олинмаган.
1. Флойд Мейвезер (бокс) — 950 млн доллар;
2. Криштиану Роналду (футбол) — 800 млн доллар;
3. Лионель Месси (футбол) — 750 млн доллар;
4. Леброн Жеймс (баскетбол) — 680 млн доллар;
5. Рожер Федерер (теннис) — 640 млн доллар;
6. Тайгер Вудс (голф) — 615 млн доллар;
7. Фил Микелсон (голф) — 480 млн доллар;
8. Мэнни Пакьяо (бокс) — 435 млн доллар;
9. Кевин Дюрент (баскетбол) — 425 млн доллар;
10. Льюис Ҳемилтон («Formula-1») — 400 млн доллар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар