
Фото: AP Photo/John Raoux
Америкалик тадбикор Илон Маскнинг бойлиги у томонидан бошқарилувчи Tesla компанияси капиталлашуви ўсгани ортида бир ҳафтада 2,1 млрд долларга кўпайди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Маскнинг бойлиги 20 январда 30,9 млрд доллардан ошган, 23 январда 33,3 млрд долларга етган ва 24 январда 33 млрд долларгача камайган. 25 январда Маск бойлиги ўзгаришсиз қолган, чунки АҚШда шанба ва якшанба кунлари биржа савдолари ўтказилмайди.
Умуман олганда, Маскнинг бойлиги йил бошидан 5,4 млрд долларга, охирги 12 ой ичида эса 10 млрд долларга кўпайган. Bloomberg’нинг фикрича, миллиардернинг Tesla’даги улуши энг сердаромади ҳисобланади.
Америкалик тадбиркор Forbes талқинига кўра дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатида 28-ўринни эгалламоқда.
22 январда Tesla акциялари нархи ошиши ортида компания капиталлашуви 100 млрд доллардан ошганди. Бироқ бу қиймат 24 январда савдолар ёпилиши олдидан 92 млрд долларгача камайган. Маск шунингдек SpaceX компаниясига раҳбарлик қилади.
Илон МаскTesla КомпаниясиБойлик КўпайишиАҚШ БиржасиBloomberg АгентлигиАмерикалик Тадбиркор Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар