
АҚШ Президенти Доналд Трамп ва Молия вазири Стивен Мнучин ҳар бир катта ёшли америкаликка 1000 долларгача чек олишни таклиф қилмоқда. Бу коронавирус пандемияси туфайли иқтисодиётнинг қулашига қарши туриш чораларидан бири сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб Sof.uz хабар бермоқда.
1000 долларга чеклар бериш ғояси шундан иборатки, америкаликлар карантин даврида товарлар ва хизматларни истеъмол қилишга сарфлайдиган миллиардлаб доллар иқтисодга тушади. Бу бизнесга фойда олиб, ишлаб чиқаришни сақлаб туришга имкон беради.
Бу фикр америкаликлар учун янги эмас. 2008 йилдаги инқироз вақтида АҚШ иқтисодий рағбатлантириш тўғрисида қонун қабул қилган эди. Улар ҳар бир америкалик учун ўртача 600 доллар миқдорида тўловларни қилган эди. Кейин мамлакат ҳукумати шу тариқа иқтисодиётни 100 миллиард долларга рағбатлантирди.
Reuters билан гаплашган иқтисодчилар 2008 йилда америкаликларга пул тўлаш тўғрисидаги қарор инқирозга қарши энг самарали чоралардан бири бўлган деб ҳисоблашади.
Ҳозирда АҚШ коронавирус билан боғлиқ 850 миллиард долларлик инқирозга қарши чоралар тайёрламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар