Фото: AP Photo/Michel Euler, Pool
Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) компаниялари гуруҳи президенти, Европанинг энг бой одами Бернар Арно ўз бойлигини бир кун ичида 11,3 млрд долларга кўпайтира олди.
Bloomberg ахборот агентлигининг ёзишича, бунга фонд бозоридаги ижобий динамика сабаб бўлган. Бозордаги вазият сабабли бундай ўсиш тарихий рекорд ҳисобланса-да, Арнонинг умумий бойлиги жорий иқтисодий инқирозгача бўлгандагидан анча камроқни ташкил қилмоқда.
Энг бой европалик коронавирус эпидемияси ва нефть қадрсизланиши билан боғлиқ вазият оқибатида бозорлар қулашидан энг кўп азият чеккан. 2019 йил ёзида унинг бойлиги 100 млрд доллардан кўпроққа баҳоланган. Бироқ жорий февралда Арно супербойлар (бойлиги 100 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилувчи бойлар) қаторидан чиқиб кетди. 25 март ҳолатига кўра, унинг бойлиги 70 млрд долларга баҳоланган.
Шунингдек, америкалик сармоячи Уоррен Баффетнинг капитали фонд бозоридаги ўсиш натижасида яна 6,5 млрд долларга, Inditex асосчиси, испаниялик бизнесмен Амансио Ортеганинг бойлиги эса 5,9 млрд долларга кўпайган.
Охирги бир ой ичида дунёнинг энг бой 20 одамининг умумий бойлиги коронавирус эпидемиясининг бозорларга таъсири натижасида 300 млрд долларга камайганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Damas учун онлайн контрактация очилади