21:10 / 31.03.2020
5 475

Таиланд қироли Германияда 20 канизак билан бирга ўзини изоляция қилди

Таиланд қироли Германияда 20 канизак билан бирга ўзини изоляция қилди
Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн Альп тоғларидаги Гармиш-Партенкирхен жойидаги ҳашаматли отелда ўзини изоляция қилди. Бу ҳақда New York Post хабар қилди.

Маълум қилинишича, Таиланд қироли ўзи билан 20 нафар канизагини олиб кетган.
Bild нашри ёзишича, 67 ёшли Таиланд қироли Grand Hotel Sonnenbichl меҳмонхонасининг барча жойларини ижарага олган.

Германия ҳукуматини умумий изоляцияга қарамасдан қирол мамлакатда дам олиши учун расмий рухсатнома берган. Таъкидланишича, Альп курортларидаги барча меҳмонхоналар ёпилган эди. Бироқ бу отель ёпилмади.

Қирол билан яна 119 нафар хизматчилари келди, бироқ уларда COVID-19 гумони туфайли Таиландга қайтиб кетдилар.
Таиланд ўзида коронавирусга чалинганларнинг сони 1388 нафарни ташкил қилмоқда. Саккиз киши вафот этди.

Бу “ҳарам билан ўзини изоляция қилиш” ҳақидаги янгилик интернетда пайдо бўлгандан кейин мамлакат аҳолиси қиролга нисбатан эътирозли изоҳларни ёғдиришди. Twitter’да “Бизга қирол нима учун керак?” деган хештег пайдо бўлди, унинг остида миллиондан ортиқ изоҳлар пайдо бўлди.

Reddit порталида энг кўп муҳокама қилинган янгилик бўлди, икки кун ичида 76 мингга яқин лайк тўплади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиланд қироли Германияда 20 канизак билан бирга ўзини изоляция қилди