50 метрлик тик деворда юрган Альп эчкилари ҳайратга солди

Дунё1 дақиқа ўқиш7
50 метрлик тик деворда юрган Альп эчкилари ҳайратга солди

Италия шимолидаги Альп тоғларида жойлашган Чингино тўғони деворига тирмашиб чиқаётган эчкилар тасвирланган видеолар кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Уларда Альп эчкилари қарийб 50 метр баландликдаги тик бетон деворда бемалол ҳаракатланаётганини кўриш мумкин.

Қизиғи шундаки, эчкилар бу хавфли жойга тасодифан чиқмайди. Уларнинг асосий мақсади — тўғон деворидаги тош ва қурилиш материаллари орасида тўпланган туз ҳамда минерал моддаларни ялаш. Бу моддалар ҳайвонлар организми учун зарур бўлган минералларнинг манбаи ҳисобланади.

Эчкиларнинг бундай тик юзада мувозанатни сақлаб қолиши туёқларининг ўзига хос тузилиши билан боғлиқ. Уларнинг туёқлари икки қисмга ажралган бўлиб, ҳар бир қисми мустақил ҳаракатлана олади. Туёқнинг ташқи қисми қаттиқ, ички қисми эса юмшоқ ва ишқаланиш хусусиятига эга. Бу уларга тошлар орасидаги кичик бўртиқ ва тирқишларга маҳкам таяниб ҳаракатланиш имконини беради.

Шунингдек, бақувват оёқлари ва мувозанатни яхши сақлаш қобилияти ҳам бундай чиқишларда муҳим аҳамиятга эга.

Мутахассислар қайд этишича, Альп эчкилари тоғларнинг тик қояларида ҳаракатланишга мослашган. Шу сабабли улар учун тўғон деворидаги тор таянч нуқталаридан фойдаланиб юқорига кўтарилиш табиий ҳаракат ҳисобланади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Илья Малинин фигуристлар ўртасида қисқа дастур бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
  2. Спорт
    Моуриньо «Реал»нинг «Алавес»дан учраган мағлубиятидан сўнг ўз хатоларини тан олди
  3. Спорт
    Луис Энрике «ПСЖ»нинг «Лорьян» устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди
  4. Спорт
    Нодирбек Абдусатторов Лондондаги нуфузли турнирнинг 4-турида ғалаба қозонди
  5. Спорт
    «Енгил вазн камари меники, мен бошқа кутмайман»: Царукян Гейжига ультиматум қўйди
  6. Дунё
    Россия Украинага 140 та дрон билан ҳужум қилди: 101 таси зарарсизлантирилди
  7. Дунё
    Хитойда машҳур семиз қоплон парҳездан озод қилинди
  8. Ўзбекистон
    Ўзбекистон бўйича 30 ноябрга об-ҳаво прогнози эълон қилинди
  9. Спорт
    «Ҳатто гапиришга сўз тополмаяпман»: «Алавес»нинг ғалаба голи муаллифи Анхель Перес...
  10. Спорт
    Камилла Раҳимова Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси бўлиш ҳақида гапирди