20 ёшли альпинист Маттерхорн чўққисига чиқишда ҳалок бўлди

2 дақиқа ўқиш321
20 ёшли альпинист Маттерхорн чўққисига чиқишда ҳалок бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Швейсариянинг Маттерхорн тоғига кўтарилаётган 20 ёшли алпинист Киран Лайнер 3500 метр баландликда юз берган бахциз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди.
  • Фожиа йигит ҳамроҳи Эли Ҳокинс билан Хёрнли қирраси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда, яқин атрофдаги тоғ жинсларининг қулаши ортидан содир бўлди.
  • Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёш алпинистнинг вафот этганини тасдиқлашди.

Швейцариядаги машҳур Маттерхорн тоғида кўтарилиш жараёнида 20 ёшли альпинист ҳалок бўлди. Фожиа унинг йўналиши яқинида тоғ жинслари қулагани ҳақида хабар берилганидан кейин содир бўлган. Марҳумнинг яқинлари ва дўстлари уни Киран Лайнер деб таништирди.

Киран 27 октябрь, сешанба куни эрталаб соат 6:00 дан кўп ўтмай, ҳамроҳи билан Альп тоғларининг машҳур чўққисига кўтарилаётган вақтда бахтсиз ҳодисага учраган.

Вале кантони полицияси маълум қилишича, икки альпинист Маттерхорннинг Хёрнли қирраси бўйлаб юқорига ҳаракатланаётганида, тахминан 3500 метр баландликда уларнинг яқинида тоғ тошлари қулаган. Бу баландлик қарийб 11 500 футни ташкил этади.

Шундан сўнг альпинистлардан бири ҳамроҳини кўрмай қолган ва дарҳол фавқулодда хизматларга хабар берган. Бу ҳақда Need To Know нашри маълум қилди.

Вале кантони Қутқарув ташкилоти томонидан Air Zermatt компаниясига тегишли вертолёт воқеа жойига юборилган. Қутқарувчилар кўп ўтмай йўқолган альпинистни тоғли ҳудуддан топишган, бироқ унинг вафот этганини тасдиқлашдан бошқа чора топа олишмаган.

Кираннинг оиласи ва дўстлари ҳалок бўлган альпинист айнан у эканини оммага маълум қилди. Вале прокуратураси эса йигитнинг тоғдан қулаш ҳолатлари ва фожиа сабабларини аниқлаш мақсадида тергов бошлади.

Полиция икки альпинист яқинида тош қулаганини тасдиқлаган, бироқ бу ҳолат ҳалокатга бевосита сабаб бўлган ёки бўлмагани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот бермаган.

Кираннинг опаси Пресения Жастин Ньюман унинг вафотини тоғ тошлари қулаши оқибатида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сифатида таърифлади. У марҳумни АҚШга қайтариш учун ташкил этилган хайрия йиғими саҳифасида у ҳақида сўзлаб берди.

Опасининг айтишича, Киран Техас штатидаги Остин шаҳрида яшаган. Шунингдек, унинг Флорида штатидаги Пенсакола шаҳри билан ҳам яқин алоқалари бўлган. Оила бу шаҳарни Киран ўз уйи деб билган маскан сифатида таърифлаган.

Ikki yosh alpinist qoyatosh tepasida dam olmoqda.

Пресения укасини ота-онаси учун фарзанд, бошқалар учун амаки ва дўст, шунингдек, скейтбордчи, гольф ишқибози ва альпинизмга меҳр қўйган ёш йигит сифатида эслади.

«Кираннинг ҳаёти унинг вафоти билан боғлиқ вазиятдан анча кенг ва мазмунли эди. У саргузаштлар ва табиатни севган, бу муҳаббат уни дунёнинг ғайриоддий ва ажойиб жойларига олиб борган ёш йигит эди.

У атиги 20 ёшда эди, унинг олдида ҳали жуда кўп имкониятлар ва ҳаёт бор эди. Уни бундай кутилмаган тарзда йўқотиш қайғусини сўз билан ифодалаш жуда қийин», — деди опаси.

Кираннинг энг яқин дўсти ва тоғга чиқишдаги ҳамроҳи Эли Ҳокинс ҳам улар Маттерхорнга биргаликда кўтарилганини айтди.

«Киран менинг энг яқин дўстим, тоғга чиқишдаги шеригим ва акамдек инсон эди. У жуда ўзига хос инсон бўлган. Биз бирга кўп нарсаларни бошдан кечирдик — яхши кунларни ҳам, қийинчиликларни ҳам. Бу йўқотиш мен бошимдан ўтказган ҳар қандай ҳолатдан кўра кўпроқ оғриқли», — деб ёзди Эли.

У дўстининг хотирасини абадий сақлаш учун альпинизм билан шуғулланишни давом эттиришини билдирган.

«Мен уни жуда қаттиқ яхши кўрардим. Унинг хотираси учун тоғларга янада қатъият билан кўтарилишда давом этаман ва уни доимо қалбимда сақлайман», — дея қўшимча қилди у.

Киранни АҚШга қайтариш, дафн ва маросим харажатларини қоплаш мақсадида хайрия маблағлари йиғилмоқда. Оила унинг хотирасига бағишланган тадбирларни Остин ва Пенсакола шаҳарларида ўтказишни режалаштирмоқда.

«Ҳозирги энг катта истагимиз — Киранни уйга қайтариш, унинг жасадини дафн этиш ва уни яхши кўрган барча инсонларга хайрлашиш имконини бериш», — дейди оила аъзолари.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?