11:06 / 22.05.2020
1 023

Перудаги шаҳарча мэри карантинни бузгани учун жазодан қочиш мақсадида ўзини ўлганга солди

Перудаги шаҳарча мэри карантинни бузгани учун жазодан қочиш мақсадида ўзини ўлганга солди

Фото: Esteban Saldaña
Перудаги Тантара шаҳарчаси мэри Хайме Роналдо Урбина Торрес коронавирус пандемияси сабабли киритилган комендантлик соати ва бошқа карантин чораларини бузгани учун жазодан қочишга уриниб, ўзини ўлганга [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9rdW4udXovbmV3cy8yMDIwLzA1LzIyL3BlcnVkYWdpLXNoYWhhcmNoYS1tZXJpLWthcmFudGlubmktYnV6Z2FuaS11Y2h1bi1qYXpvZGFuLXFvY2hpc2gtbWFxc2FkaWRhLW96aW5pLW9sZ2FuZ2Etc29sZGk%3D]солди[/leech].

Comercio маҳаллий нашрининг ёзишича, мэр дўстлари билан спиртли ичимликлар ичиб ўтиргани кузатилган. Улфатларнинг барчаси шахсий ҳимоя воситаларисиз бўлган ва ижтимоий масофага амал қилмаган.

Мэр олдига полиция ходимлари текширув билан келганда, у дўстлари билан коронавирусдан ўлгандек кўриниш мақсадида тобутга яшириниб олмоқчи бўлган. Натижада эса полициячилар ғалати ҳолат гувоҳи бўлишган: тобутда ўлик каби қимирламай ётган мэр нимагадир ҳимоя ниқобида бўлган. Бу уларда шубҳа уйғотган.

Нашр мэр ва унинг дўстлари улфатчилик қилган жойда очиқ тобут қаердан келиб қолганига аниқлик киритмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)