42 ёшли собиқ имом-хатиб болаларга диний дарс бераётганда наркотик таъсирида бўлганлиги аниқланди

42 ёшли собиқ имом-хатибнинг вояга етмаган болаларга уйида диний дарс бергани, айрим машғулотларни эса гиёҳванд модда таъсирида ўтказгани аниқлангани ҳақида хабар берилди. Эркак ҳар бир боладан дарс учун 100 доллардан пул олгани айтилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан унинг уйида тинтув ўтказилган. Тинтув давомида опий ва марихуана аниқланган.
Шунингдек, тергов жараёнида эркак болаларга айрим дарсларни гиёҳванд модда истеъмол қилганидан кейин ўтгани маълум бўлган.
Вояга етмаганларга таълим берувчи шахснинг бундай ҳолатда бўлгани жиддий саволларни юзага келтирди.
Маълумотларга кўра, 42 ёшли эркак илгари имом-хатиб сифатида фаолият юритган. Кейинчалик эса уйида вояга етмаган болаларга диний сабоқ бера бошлаган.
Ҳар бир ўқувчидан дарс учун 100 доллар олгани айтилмоқда.































Изоҳлар 0
…