11:20 / 22.06.2020
2 465

Рамзан Қодиров коронавирусга чалинмаганини маълум қилди

Рамзан Қодиров коронавирусга чалинмаганини маълум қилди
Фото: The Insider
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров коронавирусга топширган тестининг натижаси салбий чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг «ВKонтакте»даги саҳифасига ёзиб қолдирган.

«Менинг тестим антитана топмади. Бу коронавирус инфекцияси билан касалланмаганимни билдиради», — деб ёзади Қодиров.

Рамзан Қодировнинг сўзларига кўра, у ҳозирда республикада волонтёрлик фаолияти билан шуғулланаётган Чеченистон «КВН» жамоаси аъзолари билан бирга тест топширган. Натижалар жамоа иштирокчиларининг беш нафаридан тўрттаси коронавирус билан касалланганини кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, 21 май куни Қодировнинг коронавирус гумони билан Москвадаги касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди. Шифокорлар унинг аҳволи ҳақида маълумот берганди. Рамзан Қодировнинг ўзи ҳам бир неча кун давомида омма олдида чиқиш қилмаган, 24 майда эса Ҳайит байрами муносабати билан видеотабрик йўллаган, аммо унда Чеченистон етакчисининг овози кадр ортидан янграганди. 26 майда Қодиров ижтимоий тармоққа коронавирусга қарши тезкор штаб йиғилишини ўтказаётгани акс этган суратни юклаган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров коронавирусга чалинмаганини маълум қилди