15:46 / 10.07.2020
3 707

Америкалик аёл Кейт Миддлтон каби кийиниш учун 30 минг доллар сарфлади (фото)

Америкалик аёл Кейт Миддлтон каби кийиниш учун 30 минг доллар сарфлади (фото)
Фото: «Korrespondent.net»
Американинг Миннесота штатида яшовчи 41 ёшлик Магнесс-Веллманн, 38 яшар герцогинядек кийиниш учун ойига 15 та кийим-кечак харид қилади. Аёлнинг Кейт либосларига ўхшаш қилиб тикиб берадиган, тикувчиси ҳам бор, деб ёзади «Korrespondent.net».

Таъкидланишича Даниэль, Миддлтонга 2011 йилда шаҳзода Уильямга турмушга чиққанидан буён мухлислик қилади. Шу вақтгача у Кейт сингари кийиниш учун жами 30 минг доллар сарфлаган. «Мен Кейтнинг кийиниш услубини яхши кўраман ва кийинишда ундан ўрнак оламан», — дейди Даниэль.

Фото: «Korrespondent.net»
Магнесга, Кейтники сингари либос харид қилиш нархи қимматлик қилса, у ўз тикувчисига мурожаат қилади. Унинг таъкидлашича, Кейтникидек либосларни Zara, Reiss ва Hobbs каби дўконлардан сотиб олиши мумкин, лекин Givenchy’дан харид қилишга чўнтаги кўтармайди. У узоқ йиллар хизмат қилишига амин бўлган тақдирдагина, қиммат нархдаги либосни харид қилиши мумкин.

Фото: Korrespondent.net
Даниэль Магнесс-Веллманн, ижтимоий тармоқлардаги қироллик оиласи фан-гуруҳлари аъзоси бўлиб, шаҳзода Уильям рафиқасининг образларини биринчилардан бўлиб кузатиб боради. Бундан ташқари аёл, Меган Маркл ва Испания қироличасига ҳам тақлид қилади ва либосларни харид қилади, дейилади хабарда.

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Фото: «Korrespondent.net»

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик аёл Кейт Миддлтон каби кийиниш учун 30 минг доллар сарфлади (фото)