08:02 / 11.07.2020
1 981

БМТ яқин 5 йил ичида сайёрадаги ҳарорат 1,5 даражага кўтарилишини прогноз қилди

БМТ яқин 5 йил ичида сайёрадаги ҳарорат 1,5 даражага кўтарилишини прогноз қилди
Фото: ТАСС/NASA/SPL/Barcroft
БМТнинг прогнозларига кўра, яқин 5 йил ичида дунёдаги ҳарорат 1,5 даражага кўтарилади. Аввалроқ ушбу даража иқлимнинг фалокатли ўзгаришларининг олдини олиш учун энг юқори кўрсаткич қилиб белгиланганди. Агар ҳарорат шу даражадан кўпроққа ошса, фалокатли ўзгаришлар юз бериши мумкин.

Жаҳон метеорологик ташкилоти йилдан йилга ўзгариб турадиган ўртача йиллик ҳарорат 2020 йилдан 2024 йилгача оралиқдаги исталган йилда 1,5 даражага кўтарилишининг 20 фоиз эҳтимоллиги мавжудлигини айтди”, деб таъкидлаб ўтилган хабарда.

Таъкидланишича, бу дунё 1,5 даражалик чегарадан ўтишини англатмайди.

Жаҳон метеорологик ташкилоти бош котиби Петтери Тааласнинг таъкидлашича, Жанубий Африка ва 2019 йилда ўрмон ёнғинлари миллионлаб гектар ерини йўқ қилган Австралияни 2024 йилгача янада кучлироқ қурғоқчилик кутаётганини, Африкадаги Саҳел минтақаси эса янада намроқ бўлишини айтган.

Ўз навбатида, Европа кўпроқ довуллар кўриши, Шимолий Атлантиканинг шимолий қисмида эса шамол кучлироқ бўлиши мумкин.

Бундай прогнозлар Жаҳон метеорологик ташкилотининг ҳарорат, ёғингарчилик ва шамоллар бўйича қисқа муддатли прогнозларни тақдим қилиш бўйича саъй-ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади. Улар давлатларга иқлим ўзгариши об-ҳаво шароитларини қандай бузиши мумкинлигини кузатишида ёрдам бериш учун тақдим қилинади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ яқин 5 йил ичида сайёрадаги ҳарорат 1,5 даражага кўтарилишини прогноз қилди