Пулни адашиб бегона картага ташлаб юбордингизми? Уни қайтариб олишнинг оддий йўли

Кундалик ҳаётда банк карталари орқали ўтказмаларни амалга оширишда рақамларда адашиш ёки шошма-шошарлик сабаб маблағни бегона одамнинг картасига юбориб қўйиш кўп учрайдиган ҳолат. Бундай вазиятда саросимага тушишга ҳожат йўқ — пулни қайтариб олишнинг аниқ ва ишлайдиган механизми мавжуд.
Асосий қоида — вақтни бой бермаслик! Хатоликни пайқаган заҳоти сиз тўловни амалга оширган илованинг расмий ишонч телефонига боғланишингиз лозим.
Пулни тез қайтариш учун нима қилиш керак?
Илова операторига қўнғироқ қилганингизда тўловни бекор қилиш ва текширув жараёнини тезлаштириш учун қуйидаги маълумотларни аниқ айтиб бериш талаб этилади:
Операция вақти ва санаси: Тўлов айнан қайси соат ва дақиқада амалга оширилгани;
Ўтказма суммаси: Адашиб юборилган маблағнинг аниқ миқдори;
Транзакция маълумотлари (чек): Тўлов иловасида сақланиб қолган чек (квитанция) рақами, юборувчи ва қабул қилувчи картанинг рақамлари.
Оммабоп тўлов иловаларининг тезкор алоқа ва ишонч рақамлари:
CLICK: +998 (71) 231-08-80
PAYME: 1350
UZUM: +998 (78) 777-07-99
PAYNET: +998 (71) 202-07-07
HUMANS: 1234
OSON: +998 (71) 207-80-80
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қанчалик тез мурожаат қилинса, нотўғри транзакцияни тўхтатиб қолиш ва маблағни эгасига қайтариш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.































Изоҳлар 0
…