Грецияда 22 йил музлатилган эмбриондан қизалоқ дунёга келди

Грецияда 22 йил музлатилган эмбриондан қизалоқ дунёга келди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Грецияда 54 ёшли аёл 22 йил давомида музлатилган эмбриондан қиз фарзандли бўлди.
  • Кристина Рапти-Селепи ва унинг турмуш ўртоғи 2025 йилда йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган ўғли Гиоргиос хотирасига Жоржия исмини қўйишди.
  • Греция қонунчилигига кўра, ЭКО муолажаси учун 54 ёшгача рухсат берилган бўлса-да, жуфтлик махсус рухсат олиб, муолажани амалга оширди.

Грецияда тиббиёт тарихида эътиборга молик воқеа қайд этилди. 54 ёшли аёл 22 йил давомида музлатилган ҳолда сақланган эмбрион ёрдамида фарзандли бўлди.

Кристина Рапти-Целепи ва унинг 60 ёшли турмуш ўртоғи 2025 йилда 21 ёшли ўғли Гиоргиосни йўл-транспорт ҳодисасида йўқотган. Шундан сўнг жуфтлик яна бир бор ота-она бўлишга қарор қилган.

Греция қонунчилигига кўра, аёлларга ЭКО муолажасидан фойдаланиш 54 ёшгача рухсат этилган. Шу сабабли Кристина ва унинг турмуш ўртоғи муолажани амалга ошириш учун махсус рухсат олишларига тўғри келган.

“Менда бор-йўғи икки ярим ой вақт бор эди. Бу жуда оғир ва стрессга тўла жараён бўлди. Аммо ички куч, шифокоримиз ва унинг жамоаси ёрдамида барча тўсиқларни енгиб ўтдик”, — деди Кристина.

Kasalxona palatasida er-xotin yangi tug'ilgan chaqaloqqa g'amxo'rlik qilmoqda.

У 9 сентябрь куни Афинада 3,49 килограмм вазнда қиз фарзандни дунёга келтирди. Чақалоққа оила 2025 йилда вафот этган ўғли хотирасига Жоржия деб исм қўйди. Эътиборлиси, Гиоргиос ҳам ЭКО орқали дунёга келган эди.

Кристинанинг таъкидлашича, уларнинг асосий мақсади оилага яна қувонч олиб кириш ва ҳаётни янгидан бошлаш бўлган.

“Биз ҳаётга иккинчи имконият бериш, янгидан бошлаш, уйимизга янги ҳаёт олиб кириш ва оиламиз тарихини давом эттиришга қарор қилдик”, — деди у.

Кристинанинг гинекологи, шунингдек, Греция репродуктив тиббиёт жамияти раҳбари Костас Пантос мамлакатда ЭКО учун белгиланган ёш чекловларини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтди. У бу фикрини Грецияда туғилиш кўрсаткичлари пасайиб бораётгани билан изоҳлади.

Жуфтлик келажакда яна бир фарзандли бўлиш имкониятини ҳам истисно қилмаяпти. Бунинг учун зарур бўлса, хорижда даволаниш вариантини ҳам кўриб чиқишлари мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар