Фото: «Youtube.com»
Юзлаб инсонларнинг умрига зомин бўлган Байрут портидаги кучли портлаш юқори сифатли камерага тасвир олинган. Видеони «YouTube» фойдаланувчиси Németh Ágoston тармоққа жойлаган.
Оператор портдаги ёнғинни тасвирга олаётган бўлган. Бирдан аммиак селитраси ортилган юк портлаб кетган. Портлаш тўлқини қандай куч билан пристань яқинидаги биноларга зарба бергани роликда яққол кўриниб турибди. Видео муаллифи ўзи ва яқинлари шикастланмаганини маълум қилган.
Охирги маълумотларга кўра, портлаш натижасида 154 киши ҳаётдан кўз юмган, беш мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Ўнлаб одамлар бедарак кетган.
4 август куни Ливан пойтахтида кучли портлаш содир бўлган. Бунга Байрут денгиз порти омборида сақланаётган 2750 тонна аммиак селитраси сабаб бўлган. Портловчи модда 2014 йилда Африка мамлакатларидан бирининг байроғи остида сузувчи кемадан катта қарзи борлиги учун мусодара қилинган.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди