Эрон зарбаларидан сўнг АҚШ базалари ҳалокат ёқасида: Ҳарбийлар Оқ уй яширган сирни фош қилди

Эрон зарбаларидан сўнг АҚШ базалари ҳалокат ёқасида: Ҳарбийлар Оқ уй яширган сирни фош қилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Эроннинг ракета ва дрон зарбалари натижасида АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий инфратузилмасига етказилган зарар қиймати камида 5 миллиард долларни ташкил этади.
  • Бу зарбалар Саудия Арабистонидаги Шаҳзода Султон авиабазасида қимматбаҳо Э-3 Сентрй (АВАКС) самолётининг куйиб кетишига ва Қувайтдаги «Кемп Бюринг» базасида казармалар ҳамда оғир техникаларнинг вайрон бўлишига олиб келди.

Яқин Шарқдаги кескинлик ортидан Америка Қўшма Штатларининг минтақадаги ҳарбий инфратузилмасига етказилган ҳалокатли талофат кўлами ошкор бўлди. Нуфузли Америка телеканали «CBS News» эфирида маълум қилинишича, Эроннинг ракета ва дрон зарбалари оқибатида АҚШнинг стратегик ҳарбий базаларида юз берган вайронагарчилик қиймати камида 5 миллиард долларни ташкил этмоқда. Ўз исмини ошкор қилишни истамаган амалдаги америкалик аскар ва офицерлар томонидан тақдим этилган эксклюзив фотосуратлар Пентагоннинг расмий рапортлари жамоатчиликдан қандай улкан ҳақиқатни яширганини кўрсатди.

Саудия Арабистонидаги Шаҳзода Султон авиабазасида узоқ масофани радиолокацион кузатувчи қимматбаҳо E-3 Sentry (AWACS) учоғи тўғридан-тўғри дум қисмига зарба еб куйиб кетган бўлса, Қувайтдаги муҳим қуруқлик базаси «Кэмп Бюринг»да казармалар ва оғир техникалар култепага айланган. Пентагон бош инспектори Конгрессга тақдим этган махфий ҳисоботда қарийб 60 та самолёт ва юзлаб стратегик бинолар ишдан чиққани тан олинган. Фронт чизиғидаги аскарлар эса Вашингтон раҳбариятини, хусусан Мудофаа вазири Пит Хегсетни аёвсиз танқид қилиб: «Биз кўзимизни юмиб олиб, юзимизга мушт қабул қиляпмиз, базаларимизни ҳимоя қилолмаяпмиз», дея очиқ исён кўтармоқда.

Хўш, Пентагон 5 миллиард долларлик йўқотишни нега яширишга уринди, қайси давлатлардаги базалар зарбага учради ва Америка армияси ҳаво мудофааси нега ожиз қолди?

«Синдирилган AWACS ва куйиб кетган базалар»: Зарба остида қолган объектлар

CBS News эълон қилган аноним ҳарбийлар фотосуратларидаги асосий тафсилотлар:

  • Шаҳзода Султон авиабазаси (Саудия Арабистони): АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг энг қимматбаҳо стратегик разведка учоғи — E-3 Sentry (AWACS) ҳаво кемасининг дум қисми тўғридан-тўғри зарбага учраб, фюзеляждан узилиб кетган ва самолёт тўлиқ ёниб кул бўлган;

  • «Кэмп Бюринг» базаси (Қувайт): АҚШ қуруқлик кучларининг Яқин Шарқдаги бош тўпланиш марказида казармалар, ҳарбий бинолар ва оғир бронетехникалар нишонга олиниб, яксон этилган;

  • «Кэмп Арифжан» лагери (Қувайт): База ҳудудидаги маъмурий ва таъминот бинолари жиддий зарар кўриб, фаолияти фалаж ҳолатга тушган;

  • 8 та давлатдаги юзлаб нишонлар: Қувайт, Баҳрайн, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Ироқ, Уммон ва Иорданиядаги базаларда жойлашган юзлаб объектлар ракета ва дронлар зарбасига дучор бўлган.

Пентагон ҳисоботи: 60 та самолёт ва 3,7 миллиардлик техника йўқ қилинди

Пентагон Бош инспекторининг АҚШ Конгрессига тақдим этган расмий маълумотлари:

  • 3,7 миллиард долларлик дастлабки йўқотиш: Ҳисоботга мувофиқ, 28 февралдан 30 июнгача бўлган даврда АҚШ армиясининг йўқотган жанговар техника ва ускуналари миқдори расман 3,7 млрд долларни ташкил этган;

  • Қарийб 60 та авиация воситаси: Зарбалар натижасида қирувчи учоқлар, разведка самолётлари ва вертолётларни ўз ичига олган 60 га яқин ҳаво кемаси шикастланган ёки бутунлай йўқ қилинган;

  • $5 миллиардлик ҳақиқий кўлам: Манбалар базаларни тиклаш харажатлари 5 млрд доллардан ошишини, бу рақам ичига ҳали ишдан чиққан ўта мураккаб радиолокация тизимларини таъмирлаш пуллари киритилмаганини таъкидламоқда;

  • Жамоатчиликдан яширилган ҳақиқат: Америка фуқаролари ва солиқ тўловчиларининг норозилигидан қўрққан Оқ уй ушбу фалокатли кўламни узоқ вақт давомида сир сақлаб келган.

«Кўзимизни юмиб мушт еяпмиз»: Америкалик ҳарбийларнинг исёни

Ҳолатдан ғазабланган аскарларнинг Вашингтонга кескин эътирозлари:

  • «Бизни аҳмоқ қилишяпти»: Базада хизмат қилаётган америкалик ҳарбий CBS News мухбирига: «Бу бизнинг базаларимизга етказилган даҳшатли зарар ва буни халқдан беркитишмоқда. Биз шунчаки кўзимизни юмиб, юзимизга келиб тушаётган зарбаларни қабул қиляпмиз», дея баёнот берган;

  • Вазир Пит Хегсет танқид остида: 1 март куни Қувайтнинг Шуайба портига уюштирилган ҳужумда 6 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган вақтда Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг буни «спринтерлар» (арзимас ҳодиса) деб атагани аскарлар ғазабини қўзғаган;

  • «Ҳимоя қилолмаяпмиз, кузатяпмиз, холос»: Жангчилар базалар мудофааси сифатсиз эканини очиқ айтиб: «Биз у ерларни қўриқлаётганимиз йўқ, шунчаки базаларимиз қандай йўқ қилинаётганини кузатиб туришга мажбурмиз», дея аянчли ҳақиқатни тилга олди.

Америкалик ҳарбийларнинг ушбу шов-шувли очиқлашлари ва CBS News эфири орқали намойиш этилган суратлар АҚШнинг Яқин Шарқдаги енгилмас ҳарбий қудрати афсонасига жиддий путур етказди ҳамда Конгрессда янги молиявий ва сиёсий можароларни бошлаб берди.

Сизнингча, дунёдаги энг катта ҳарбий бюджетга эга бўлган АҚШ ўз базалари ва 60 га яқин самолётини оддий дрон ва ракеталардан ҳимоя қила олмагани нимани англатади — Америка ҳаво мудофаа тизими заифлашдими? Оқ уй ва Пентагоннинг ўз аскарлари ўлими ва миллиардлаб долларлик талофатни яширишига қандай баҳо берасиз? Ўз таҳлилий фикр-мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг ва жаҳон геосиёсати саҳнасидаги ушбу шов-шувли ҳарбий фош қилувни барча сиёсат ва таҳлил ихлосмандларига улашинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар