Роналду ва Мессининг Instagramдаги битта реклама пости қанча туриши маълум бўлди

Роналду ва Мессининг Instagramдаги битта реклама пости қанча туриши маълум бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Криштиану Роналду Instagramдаги битта ҳомийлик пости учун тахминан 3,2 миллион доллар олади, бу уни ушбу кўрсаткич бўйича биринчи ўринга олиб чиқади.
  • Лионель Месси эса 2,7 миллион доллар билан иккинчи ўринда туради.
  • Ушбу рейтинг ЛивеСкоре маълумотларига асосланган бўлиб, унда Вират Коли, Неймар ва Леброн Джеймс ҳам ўрин олган.
  • Бу кўрсаткичлар спортчиларнинг аудитория ҳажми ва коммерсия қиймати асосида ҳисобланган тахминий суммалардир.

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Instagramда битта ҳомийлик пости энг қиммат баҳоланаётган спортчилардан бири бўлиб турибди. Бу ҳақда LiveScore маълумотларига таянган хорижий нашрлар хабар берди.

Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, португалиялик футболчининг Instagramдаги битта ҳомийлик пости тахминан 3,2 миллион долларга баҳоланмоқда. Бу фақат битта реклама пости учун ҳисобланган тахминий қийматдир.

Ушбу кўрсаткич бўйича “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси иккинчи ўринда қайд этилган. Аргентиналик футболчининг битта ҳомийлик пости тахминан 2,7 миллион долларга баҳоланган.

Рейтингнинг учинчи поғонасидан ҳиндистонлик крикетчи Вират Коли жой олган. Унинг битта реклама пости тахминан 1,46 миллион долларга баҳоланмоқда.

Бразилиялик футболчи Неймарнинг кўрсаткичи 1,21 миллион доллар бўлса, NBA юлдузи Леброн Жеймснинг битта ҳомийлик пости 866 минг доллар атрофида баҳоланган.

Шундай қилиб, LiveScore маълумотларида энг юқори кўрсаткич қайд этилган беш спортчи қуйидагича:

Криштиану Роналду — 3,2 миллион доллар;
Лионель Месси — 2,7 миллион доллар;
— Вират Коли — 1,46 миллион доллар;
— Неймар — 1,21 миллион доллар;
— Леброн Жеймс — 866 минг доллар.

Қайд этиш керакки, мазкур суммалар спортчиларнинг ўзлари ёки уларнинг вакиллари томонидан эълон қилинган расмий реклама тарифлари эмас. Улар ижтимоий тармоқдаги аудитория ҳажми ва коммерция қиймати каби кўрсаткичлар асосида ҳисобланган тахминий суммалардир. Шу сабабли амалдаги реклама шартномаси нархи бренд, реклама кампанияси ва ҳамкорлик шартларига қараб фарқ қилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар