13:30 / 20.08.2020
3 812

Космонавт Ер устидан учраётган номаълум жисмларни видеога олди

Космонавт Ер устидан учраётган номаълум жисмларни видеога олди
Халқаро космик станция бортида ишлайдиган рус космонавти Иван Вагнер Twitter'да Антарктида устидан тасвирга туширилган видеони жойлаштирди, унда космосда учиб кетаётган бешта номаълум жисм акс этган.

"Аммо видеода сиз шунчаки порлашнинг ўзи эмас, балки бошқача нарсани кўрасиз ... 9-12 секундда параллел йўналишда ва бир-биридан бир хил масофада учиб кетадиган бешта жисм пайдо бўлади", деб ёзди Вагнер твиттерда.

У метеорлар, йўлдошлар ёки бошқа бирон бир нарса бўлиши мумкин деб гумон қилди. "Маълумотлар Роскосмос давлат корпорацияси раҳбариятига етказилди. Материаллар таҳлил қилиш учун ЦНИИМаш ва Россия Фанлар академиясининг Фазовий тадқиқотлар институтига топширилди", - дея қўшимча қилди космонавт.

Вагнердан ташқари, ҳозирда ХКС бортида россиялик Анатолий Иванишин ва америкалик Кристофер Кассидилар бор.
[media=https://youtu.be/9tya6VI0KtE]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Космонавт Ер устидан учраётган номаълум жисмларни видеога олди