23:03 / 25.08.2020
2 275

ЖССТ коронавирусни қайта юқтириш ҳақидаги хабарни изоҳлади

ЖССТ коронавирусни қайта юқтириш ҳақидаги хабарни изоҳлади
Фото: «Yandex»
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19ни қайта юқтиришни истисно қилмайди, лекин бу камдан-кам учрайдиган ҳолат, деди ЖССТ расмий вакили Маргарет Харрис.

«Одамларда тест натижаси аввал салбий, кейин эса мусбат чиққанлиги ҳақидаги хабарлар вақти-вақти билан эшитиб турибмиз. Чиндан ҳам, қайта юқтиришганми ёки тест ўтказишда муаммо бўлганми, деган масала ҳозирга қадар номаълумлигича қолмоқда. Бироқ шуни таъкидлаш муҳимки, бундай вазиятлар ниҳоятда кам учрамоқда. Қарийб 23 миллионтага битта-иккита ҳолат. Эҳтимол, шунга ўхшаш ҳолатларни яна учратармиз, лекин улар мунтазам бўлмайди», — деди у Гонконгдаги қайта юқтириш ҳолатини изоҳлар экан.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳолат иммунитет қандай ҳосил бўлиши, қанча давом этиши, вакцина қандай таъсир ўтказишини тушуниш учун ниҳоятда муҳим. Харриснинг таъкидлашича, ЖССТ COVID-19га қарши вакцина табиий иммунитетдан кўра вирусга нисбатан барқарорроқ иммунитет ҳосил қилишидан умид қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ коронавирусни қайта юқтириш ҳақидаги хабарни изоҳлади