19:36 / 03.10.2020
2 954

Қайси пулларда кўпроқ бактериялар яшайди?

Қайси пулларда кўпроқ бактериялар яшайди?
Фото: John Flood's Random Academic Thoughts (RATs)
Қоғоз пуллар энг нотоза нарсалардан бири. «Пул қўлнинг кири» деймиз, албатта бошқа маънода. Аммо тўғрисиям шу — пулларда бактериялар шунчалик кўпки, уларни ишлатгандан кейин қўлни ювиш зарар қилмайди (айниқса, бугунги шароитда). Олимлар қоғоз пулларда қанақа бактериялар яшашини ўрганишди. Бу ҳақда «HuffPost» ёзмоқда.

Экспертлар долларлик купюраларда бактерияларнинг уч мингдан ортиқ хилини (!), овқатдан заҳарланиш, пневмония ва стафилококк инфекцияларини чақирувчи микроорганизмларни топишди. Аммо буларнинг ҳаммасиям хавфли эмас, инсонда уларга қарши иммунитет шаклланиб улгурган.

Филипп Тиерно (микробиолог)нинг тушунтиришича, инфекцияни чақириши учун жуда кўп миқдордаги бактерияларни «ютиш» керак, улар микрофлорани заифлаштириб, яллиғланиш жараёнини бошлаб беради. Шундай экан нақд пул орқали ниманидир юқтириш хавфи жуда юқори эмас.

Қоғоз пулларда микроблар тангаларга қараганда кўпроқ яшаши эса кумуш, мис ва бошқа металлар микробларни ўлдириш хусусиятларига эгалиги билан изоҳланади.

Олимлар таъкидлашларича, энг кўп бактериялар «эски» ҳамда кундалик ҳаётда кўпроқ ишлатилувчи майда пулларда кўпроқ учрайди.

Халқаро валюталар орасида микробларга бойлик бўйича бразил реалига етадигани йўқ, руслар эса эллик рубллик қоғоз пулларда кўпроқ зарарли бактерияларни топишган. Америкаликлар токсикологларга кўра эса 1 доллар — «энг кир» пул, бу пулларнинг деярли 80 фоизида кокаин, опиатлар ва амфетаминлар қолдиқлари топилган...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қайси пулларда кўпроқ бактериялар яшайди?