
Агарда Арманистон ҳудудида жанговар тўқнашувлар бошланса, Москва Ереванни қўллаб-қувватлайди. Россия ташқи ишлар вазирлиги Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Россия президенти Владимир Путиндан ёрдам сўраб қилган мурожаатига ана шундай жавоб қайтарди.
Вазирликнинг таъкидлашича, Россия ва Арманистон ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномага мувофиқ ана шундай қарор қабул қилинган.
Россия ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Тоғли Қорабоғдаги низо иштирокчиларини ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирган.
Никол Пашинян шанба куни Россия президенти Владимир Путинга Тоғли Қорабоғдаги вазият ҳақида батафсил маълумот берилган мактуб ёзди. У ўз мактубида икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик шартномасини ҳисобга олган ҳолда Россия Арманистон хавфсизлигини таъминлаш учун қандай ёрдам бериши мумкинлигини сўраган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг