14:20 / 17.11.2020
2 247

ЖССТ раҳбари COVID-19’ни йўқ қилиш учун вакцинанинг ўзи етарли эмаслигини айтди

ЖССТ раҳбари COVID-19’ни йўқ қилиш учун вакцинанинг ўзи етарли эмаслигини айтди
Фото: Getty Images
Коронавирус пандемияси билан курашиш учун фақатгина вакциналар етарли эмас, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

«COVID-19 пандемияси бошлангандан бери биз пандемияни назорат остига олиш учун вакцина зарурлигини билар эдик. Аммо шуни таъкидлаш керакки, вакцина бизда мавжуд бўлган бошқа воситаларни тўлдиради, уларнинг ўрнини босмайди», — деди ташкилот раҳбари.

«Фақатгина вакцина пандемияга барҳам бермайди», — деб давом этди ЖССТ бош директори. Коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун бошқа чораларни давом эттириш керак. Улар орасида тест ўтказиш, касалланганлар билан алоқада бўлганларни изоляция қилиш, шунингдек, аҳолини COVID-19 хавфлилиги тўғрисида хабардор қилиш.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, коронавирусга қарши вакциналарнинг биринчи партиялари кичик бўлади. Ушбу дори-дармонларни биринчи бўлиб шифокорлар, кексалар ва бошқа хавф гуруҳига кирувчи одамлар олади.

Коронавирусга қарши вакциналар АҚШ, Хитой, Франция, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилмоқда. Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатдан ўтказилган — Гамалея маркази томонидан яратилган «Sputnik V» вакцинаси ва Новосибирскдаги «Вектор» маркази томонидан яратилган «ЭпиВакКорона» вакцинаси.

Ноябрь ойида «Sputnik V» ишлаб чиқарувчиси Россия вакцинасини фавқулодда фойдаланиш учун тавсия этилганлар рўйхатига киритиш учун ЖССТга ариза юборди. Энди ташкилот препаратни синовдан ўтказиши керак.

Дунё бўйлаб ишлаб чиқилган бир нечта вакциналар оралиқ синовларда 90 фоиздан юқори самарадорликни кўрсатди. Улар орасида Германиянинг BioNTech фармацевтика компанияси ва АҚШнинг Pfizer компанияси томонидан яратилган вакцина мавжуд. Ушбу вакцинанинг синовида иштирок этган 43,5 минг иштирокчидан атиги 95 киши COVID-19 билан касалланган. Шундан сўнг компания акциялари қиймати 15 фоизга ўсди.

16 ноябрда АҚШнинг Moderna компанияси ҳам ўз вакцинасининг самарадорлигини деярли 95 фоизга баҳолади. Вакцинанинг синовларида қатнашган 30 минг кўнгиллининг беш нафари коронавирус билан касалланган. Дастлабки синовлар пайтида Россиянинг «Sputnik V» вакцинасининг самарадорлиги 92 фоизни ташкил этганини маълум қилинган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ раҳбари COVID-19’ни йўқ қилиш учун вакцинанинг ўзи етарли эмаслигини айтди