00:23 / 21.12.2020
3 948

Миллиардернинг ўғли машинада тириклай ёниб кетди (видео)

Миллиардернинг ўғли машинада тириклай ёниб кетди (видео)
Фото: «Evo-rus.com»
Коннектикут штатининг Гринвич шаҳрида дунёдаги энг йирик хеж-фондлардан бири бўлган «Bridgewater Associates» асосчиси, америкалик миллиардер Рэй Далионинг ўғли даҳшатли автоҳалокат натижасида оламдан ўтди. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, 42 ёшли Девон Далио ўзининг «Audi» русумли автомашинасида дўконнинг ичига кириб кетган.

Машина деворлардан бирини тешиб қўйган. Зарба кучидан бензин баки портлаб кетган ва автомобилда ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни ўчиришган, аммо ҳайдовчини қутқариб қолишолмади.

72 ёшли миллиардер ўғлининг ўлимини тасдиқлаб, ушбу фожиа оилада катта қайғуга сабаб бўлганини маълум қилди. Рэй Далио даҳшатли автоҳалокат 18 декабрь куни содир бўлганлигини таъкидлаган.

Девон Далио «P-Squared Management Enterprises» хусусий инвестиция компаниясининг ҳаммуассиси бўлган. Унинг турмуш ўртоғи, қизи, ота-онаси ва учта акаси бор эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)