11:44 / 24.12.2020
2 157

Путин 31 декабрни дам олиш куни деб эълон қилиш таклифини маъқуллади

Путин 31 декабрни дам олиш куни деб эълон қилиш таклифини маъқуллади
Фото: «РИА Новости»
Владимир Путин 2020 йил 31 декабрни Россияда умумхалқ дам олиш куни қилиш ғоясини маъқуллади. Meduza’нинг «Интерфакс»га таяниб хабар беришича, вилоят раҳбарларига бу кунни дам олиш куни, деб эълон қилишни тавсия қилди.

«31 декабрга келсак, у дам олиш куни деб эълон қилиниши... ишламаслик — дам олиш керак. Бизда Янги йилда байрамлар кўп, яна биттага кўпроқ, биттага камроқ, эҳтимол биздан кетиб камайиб қолмайди. Аммо 31-куни, ҳақиқатан ҳам ўзгача иш куни, юмшоқроқ қилиб айтганда, ташкиллаштирилади, шунинг учун, албатта буни қўллаб-қувватлаш керак», — деган Владимир Путин.

Маълум қилинишича, 31 декабрни дам олиш куни деб белгилаш тўғрисида давлат Думаси «Ягона Россия» фракцияси раҳбари Сергей Неверов Давлат кенгаши йиғилишида таклиф билан чиққан.

Владимир Путиннинг таъкидлашича, ҳозирда 31 декабрни «ушбу муддатда амалдаги қонунга мувофиқ» федерал даражада дам олиш кунига айлантиришни ҳозирча имкони йўқ. «Келаси йилдан бошлаб бу байрамни келажакда федерал даражада ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш керак», — деган президент.

Аввалроқ Россиянинг ўнлаб вилоят раҳбарлари 31 декабрни дам олиш куни деб эълон қилган. Айрим ҳудудларда 31 декабрдаги иш куни 26 декабрь шанба кунига кўчирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин 31 декабрни дам олиш куни деб эълон қилиш таклифини маъқуллади