15:19 / 07.01.2021
2 034

Оқ уйнинг юқори лавозимли амалдорлари бирин-кетин истеъфога чиқа бошлади

Оқ уйнинг юқори лавозимли амалдорлари бирин-кетин истеъфога чиқа бошлади
Фото: EPA-EFE
АҚШнинг биринчи хоними Мелани Трамп маъмурияти раҳбари Стефани Гришэм Вашингтондаги тартибсизликлар ортидан истеъфо берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Агентликнинг маълумот беришича, Гришэм зудлик билан лавозимини тарк этмоқчи эканлигини айтган. Шунингдек, Оқ уйнинг ижтимоий котиби Рики Никета ва Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Сара Мэтьюз ҳам истеъфога чиққан.

CNN телекомпаниясининг хабар беришича, бундан ташқари, тартибсизликлар ортидан Доналд Трампнинг хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари Мэттю Поттингер истеъфо берди.

Телеканалнинг билдиришича, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен, сиёсий мувофиқлаштириш бўйича президент ёрдамчиси Кристофер Лиддел ҳам истеъфо бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 6 январ куни Трампнинг тарафдорлари АҚШ конгрессига бостириб киришди. Кейинроқ куч ишлатиш тузилмалари намойишчиларни конресс биносидан сиқиб чиқаришди. Тартибсизликлар вақтида тўрт киши ҳалок бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Оқ уйнинг юқори лавозимли амалдорлари бирин-кетин истеъфога чиқа бошлади