
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарбда Телеграм мессенжерини блокировка қилиш режаларидан хабардорлигини айтиб ўтди.
«Мен Ғарбда «Телеграм»ни ўз хизматларини кўрсатиш имкониятидан маҳрум қилиниши ҳақида эшитдим. Бу жуда қизиқ бўлади», дейди Лавров.
Аввалроқ АҚШнинг «Хавфсиз Интернет учун коалиция» нотижорат ташкилоти «Apple» компаниясидан «Телеграм» мессенжерини ўзининг дастурлар дўконидан олиб ташлашини талаб қилган эди.
«Тhe Washington Post» нашрининг ёзишича, ташкилот тегишли талаб билан 17 январь куни судга мурожаат қилган. Унинг вакиллари «Телеграм» раҳбариятини экстремистик мазмундаги хабарларни тарқатган фойдаланувчиларга нисбатан чоралар кўрилмаганликда айблашмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар