Фото: Daily Mail
Техас штатининг Даллас шаҳрида истиқомат қилувчи Альфонсо Флорес бўйини ўстириб, худди баскетболчиларга ўхшаш борасидаги орзусини амалга ошириш учун 75 минг долларга оёқларини операция қилдирди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, 28 ёшли эркак ўсмирлигидаёқ бўйи баланд бўлишини истаган. 2020 йилда у жарроҳ-ортопед Кевин Дебипаршад раҳбарлигидаги Лас-Вегасда жойлашган клиникаларнинг бирида қиммат турувчи операцияни ўтказишга қарор қилган.
Доктор Дебипаршаднинг сўзларига кўра, тос сонини узайтириш бўйича LimbplastX соатбай косметик жараёни минимал даражада инвазив ҳисобланади — жарроҳлар бемор оёғида тўрттадан олтитагача кесишларни амалга оширади.
Фото: Daily Mail
Сон суяги бўшлиғига бемор масофадан туриб бошқариш пульти ёрдамида бошқара оладиган суперзамонавий имплант жойлаштирилади. Секин-аста узайиб, қурилма суякни чўзади.
Алфонсо жарроҳлик амалиётидан бир соат ўтиб, юра бошлаган ва унинг тан олишича, операция кутганидек оғриқли бўлиб чиқмаган.
Фото: Daily Mail
Натижада эркакнинг бўйи беш сантиметрга ошиб, 185 сантиметрга етган.
«180 сантиметр яхши бўй эканлигини биламан ва кўплаб инсонлар шунга ҳам хурсанд бўлади, аммо мен баландроқ бўлишни хоҳладим», — дейди америкалик.
У ўзи ҳавас қилган инсонлар орасида баскетболчилар Майкл Жордан, Фил Жексон, Коби Брайант ва отаси борлигини санаб ўтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг”
Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди”
Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти
Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"
Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди
Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти