23:18 / 27.01.2021
1 210

TikTok Ҳиндистонда бутунлай тақиқланишига сабаб нима?

TikTok Ҳиндистонда бутунлай тақиқланишига сабаб нима?
Ҳиндистон ҳукумати миллий суверенитетга таҳдид туфайли машҳур TikTok ижтимоий тармоғини ва бошқа 58 та Хитой дастурини бутунлай тўсиб қўйди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг "Economic Times" нашри хабар бермоқда.

Ҳиндистон Ахборот технологиялари вазирлиги хитойлик ишлаб чиқувчиларга хизматлар хавфсизлиги билан боғлиқ агентлик уларнинг жавоблари ва тушунтиришларидан қониқмаслиги ҳақида хабар берган. Шу муносабат билан, ўтган йил ўрталарида Ҳиндистон ҳукумати томонидан бир қатор Хитой дастурларини блокировка қилиш доимийга айлантирилди.

Ҳиндистон ҳукумати 2020 йил июн ойида 59 та Хитой дастурини вақтинча блокировка қилишга қарор қилган эди. Расмийлар ўзларининг қарорларини ушбу дастурларнинг иши гўёки "Ҳиндистоннинг суверенитети ва яхлитлигига" зарар етказиши, шунингдек, мамлакат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солиши билан изоҳлаганлар.

Тақиқланган дастурлар рўйхатига TikTok, WeChat, PUBG. Mobile, Shareit, UC Browser, AliSuppliers, Alibaba Workbench, AliExpress, Lalamove India, CamCard, Clash of Kings ўйини ва бошқа бир қатор дастурлар киритилган.

Сўнгги бир неча ой ичида Ҳиндистондаги Хитой дастурларининг тақиқланиши, барча тоифалар, шу жумладан иш, ўйин ва кўнгилочар дастурлари ичида бирданига ишлаб чиқаришни кескин ривожланишига олиб келди. Ўтган йилнинг июл ойида ҳукумат танлов эълон қилди, унда мамлакат бўйлаб якка тартибдаги ишлаб чиқувчилар ва компаниялардан 7000 га яқин аризалар қабул қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)