10:33 / 06.03.2021
1 935

Тайванлик эркак хотинини алдаш учун PlayStation 5’ни унга роутер деб тушинтирган

Тайванлик эркак хотинини алдаш учун PlayStation 5’ни унга роутер деб тушинтирган
Фото: Gamersky
PlayStation 5 ўйин консоли сотувга чиққунига қадар ноодатий дизайни билан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Айримлар уни катта маршрутизаторга (роутер) ўхшатган. PlayStation ихлосмандларидан бири қурилманинг ушбу хусусиятидан фойдаланиб, уни сотиб олиш учун рафиқасини алдаган, деб ёзади IXBT.

Вьетнамлик эркак PlayStation 5 сотиб олишни жуда ҳам истаган, бироқ рафиқаси бу қадар қиммат хариддан хабар топишини хоҳламагани учун уни замонавий маршрутизатор сифатида «таништирган». Эркак пухта тайёрланган — у уйга маҳаллий тармоқ провайдерининг махсус либосида келган дўкон ходимини ёллаб, янги «маршрутизатор»ни ўрнаттирган. Аёл шубҳаланмаслиги учун консол корпусига провайдер сервис марказининг рақамлари туширилган.

Геймер бу ҳақида ижтимоий тармоқ орқали маълум қилганидан сўнг воқеа бутун интернет бўйлаб тарқалиб кетди. «Шундай экан, аёлини алдашга муваффақ бўлганига қарамай, эртами, кеч у қўшнилар орқали бундан хабар топади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ тайванлик эркак аёлини яқинда сотиб олган PlayStation 5 консолини ҳаво тозалагич деб алдаб келган. Тез орада аёл ҳақиқатдан хабар топиб, эрини консолни сотишга мажбур қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тайванлик эркак хотинини алдаш учун PlayStation 5’ни унга роутер деб тушинтирган