14:00 / 06.04.2021
1 061

Егуликни олиш учун қўлидан келган барча ишни қилиб, ухлаб қолган типратикан (видео)

Егуликни олиш учун қўлидан келган барча ишни қилиб, ухлаб қолган типратикан (видео)
Кадр: Twitter
Twitter’даги VetJeneva ники остидаги фойдаланувчи стол устидаги егуликни олишга уринаётган типратиканнинг видеосини эълон қилди.

Видеодан кўриш мумкинки, ҳашоратхўр егуликни олиш учун қўлидан келган барча ишни қилган. Типратикан овқат олдига судралиб келган ва тилини чўзган, бироқ ухлаш истаги очликдан кўра кучлироқ экани маълум бўлган. Ҳайвон эснаб, ёнбошлаб йиқилиб тушган.

Пост муаллифининг сўзларига кўра, у «фаришталар дуоси кетган видео»ни 40 дақиқа томоша қилган, фойдаланувчилар эса изоҳларга типратиканни ўзларига ўхшатганини ёзиб қолдирмоқда.

YouTube’даги MrWannaBest канали муаллифи жуда баджаҳл типратиканнинг бир онда хурсанд қилишнинг усули билан бўлишди. Ҳайвоннинг ширинликка бўлган реакцияси унинг нақадар уйқуси келганини кўрсатиб берган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Егуликни олиш учун қўлидан келган барча ишни қилиб, ухлаб қолган типратикан (видео)