09:54 / 28.04.2021
1 198

Коронавирус пандемиясига қарши энг самарали кураш олиб бораётган давлатлар рейтинги тузилди

Коронавирус пандемиясига қарши энг самарали кураш олиб бораётган давлатлар рейтинги тузилди

Фото: Google Images
Bloomberg агентлигининг коронавирус пандемиясига қарши энг самарали кураш олиб бораётган мамлакатлар рейтингида Сингапур етакчилик қилмоқда, деб хабар берди Meduza.

Бу рейтинг 2020 йилнинг ноябрь ойида тузилган бўлиб, ҳар ойда янгиланиб боради. Рейтинг қайси мамлакатлар энг кам ижтимоий ва иқтисодий асоратлар билан пандемияга қарши самарали курашаётганини кўрсатади.

Рейтингдан иқтисодиёт ҳажми бўйича дунёдаги энг йирик 53 та мамлакат жой олган. Bloomberg улардаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни 10 та параметр бўйича таҳлил қилади, бу параметрлар касалланиш ва ўлим даражаси, тестлар ва вакцинация сурати, шунингдек, ҳаракатланиш эркинлигини ўз ичига олади.
2021 йилнинг апрель ойида Сингапур мамлакатда вакцинация суръатининг тезлиги сабабли рейтингда Янги Зеландияни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.

Янги Зеландия эса иккинчи поғонага тушиб қолди. Шунингдек, Австралия учинчи, Исроил тўртинчи, Тайвань бешинчи ўринни банд этди. Рейтингнинг охирги уч поғонасини Аргентина, Польша ва Бразилия эгаллади.

Маълумот учун, Исроилда охирги иккита коронавирусдан даволаниш бўлими ҳам ёпилди, беморлар эса даволаниш учун стационар бўлимларга ўтказилди. Мамлакатда коронавирусга чалинганларни даволовчи бўлимлар бир неча ҳафта олдин ёпила бошлаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Коронавирус пандемиясига қарши энг самарали кураш олиб бораётган давлатлар рейтинги тузилди