Буюк Британиядаги мутахассислар коронавируснинг юзага келиши мумкин бўлган бир нечта сценарийларини тақдим этишди.
Буюк Британия ҳукуматининг фавқулодда маслаҳатчилар гуруҳи (SAGE) эълон қилган ҳужжатларига кўра, янги эҳтимолий штамм юқтирганларнинг 35 фоизини ўлдириши мумкин.
Олимлар коронавирус ўзгариши ва ривожланиши мумкин бўлган гипотетик сценарийларни тасвирлаб беришди, чунки уларнинг фикрича, у йўқолмайди, балки тобора кўпроқ янги вариантларда мутацияга учрайди.
Мутахассислар хавфли вариантни «ҳақиқатда бўлиши мумкин» деб ҳисоблайдилар ва бундай оғир вазиятдан чиқишда вакциналарнинг қўшимча дозаларини киритиш, коронавируснинг тарқалишини камайтириш, COVID-19га қарши дори-дармонларни ишлаб чиқаришни давом эттириш ва бошқа чоралар кўриш керак деб ҳисоблашади.
Британиялик олимлар, шунингдек, эҳтимолий сценарийлардан бири сифатида COVID-19га қарши дорилар ва вакциналарга чидамли вариантларнинг пайдо бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди