Фото: «РБК»
Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров ингуш халқига мурожаат билан чиқди. Қодировнинг Instagram’даги расмий аккаунти АҚШ санкциялари сабаб блоклангани боис видеомурожаат @ya_pomoshnik_kra_95 аккаунтида эълон қилинган.
«Ингуш халқидан илтимос. Агар мен душманингиз бўлсам, айбим ва жазо даражасини белгилаб олинг. Нима қилмоқчи эканингизни айтинг: уриш, қувиш, ўлдириш. Нимада айбдор эканимни Россиянинг давлат ёки шариат қонунлари бўйича асосланг ва менинг халқимга, оқсоқолларимга мурожаат қилинг ҳамда расмий жазони билдиринг, барча анъаналаримизга риоя қилинг», — дейди Қодиров.
«Грозний» телеканалининг маълум қилишича, республика раҳбари ингушларга айбловни эълон қилиш учун уч кун муҳлат берган. Қодиров агарда бу амалга ошмаса, уни ёмонламоқчи бўлаётганлардан жавоб сўрашини айтган.
Аввалроқ Қодиров Чеченистон ҳукумати уларнинг ҳудудини ноқонуний тортиб олганини айтган «провакаторларга» мурожаат қилганди.
Чеченистон ва Ингушетия ўртасидаги чегара ҳудудлари учун можаро СССР парчаланганидан кейин бошланган, чунки республикалар ўртасидаги чегара аниқ белгиланмасдан, улар ягона Чечен-Ингуш АССР таркибида эди. 1990 йилларда Ингушетия ва Чеченистон Сунженский ва Малгобек туманлари устида ҳудудий баҳс бошлади.
1993 йилда Жохар Дудаев ( 1991 йилда «Чеченистон Ичкерия Республикаси»ни эълон қилган ва 1996 йилда Россия федерал қўшинлари томонидан йўқ қилинган чечен террорчиларининг етакчиларидан бири) ва Ингушетия раҳбари Руслан Аушев шартнома имзолаган, унга кўра Сунженский тумани Ингушетияга ўтади, ундаги Серноводск ва Ассиновская аҳоли пунктлари бундан мустасно.
2012 йилда Чеченистонда республикалар ўртасидаги «маъмурий чегарани аниқлаштириш ва келишиш» учун комиссия тузилди. Янги ҳужжатга кўра, Ингушетиянинг Сунженский тумани бир қисмида жойлашган тоғли ва ўрмонли ҳудуд Чеченистонга, Чеченистоннинг Надтеречний туманидаги худди шундай ҳудуд эса Ингушетияга ўтган.
2018 йил сентябрь ойида республикалар раҳбарлари Рамзан Қодиров ва Юнусбек Евкуров икки туман ўртасидаги чегара тўғрисида келишиб олди ва битим имзолади. Шундан сўнг Ингушетияда келишувга қарши қатор митинглар бўлиб ўтди. Улар референдум ёрдамида чегара ҳақидаги қарорга қарши чиқишга уринди, бироқ республика сайлов комиссияси аризани рад этди. 2019 йил июнь ойида Евкуров республика раҳбари лавозимидан кетди, кейинроқ Россия Конституциявий суди чегара ҳақидаги қарорни қонуний деб тан олди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас