Марокаш Испания шаҳарларини қайтаришни талаб қилди

Шимолий Африка соҳилида, Ўрта ер денгизига қараган ҳудудда Испанияга қарашли икки шаҳар жойлашган, деб МСН хабар берди.
Сеута ва Мелиля Африка қитъасида жойлашган бўлса-да, улар Испаниянинг автоном анклавлари ҳисобланади. Бу шаҳарлар асрлар давомида Испания ҳудуди таркибида бўлиб келган.
Мадрид Сеута ва Мелиля Испанияга тегишли эканини таъкидлайди. Аммо Марокаш бу позицияга қўшилмайди ва ушбу ҳудудларни қайтаришни бир неча бор талаб қилган.
Бу икки шаҳар ХВИ асрдан бери урушлар, сиёсий баҳслар ва дипломатик тангликлар марказида бўлиб келмоқда.
Сўнгги вақтларда Вашингтонда жойлашган таҳлил марказларидан бири АҚШ ҳукуматини Сеута ва Мелиляни Марокашнинг босиб олинган ҳудуди деб эълон қилишга чақирган.
Шу сабабли бу икки шаҳарнинг тарихи, мақоми ва келажаги ҳанузгача Испания ва Марокаш ўртасидаги энг нозик масалалардан бири бўлиб қолмоқда.






























Изоҳлар 0
…