2026-йил августидан Starship ракеталари ҳар ой коинотга учирилади

SpaceX президенти Гвенн Шотвелл КНБК телеканалига берган интервюсида Starship ўта оғир ракетасининг навбатдаги синов парвози қачон амалга оширилишини маълум қилди. Топ-менежернинг сўзларига кўра, Starship бир ойдан кейин парвоз қилади. Бу 13-синов парвози бўлиб, у аввалгиларидек суборбитал кўринишда ўтади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Шундан сўнг, Starship парвозлари мунтазам равишда ҳар ойда бир марта амалга оширилиши режалаштирилган. Кутилишича, 14-парвоз орбитал даражага кўтарилади. 15-синов парвози эса илк бор Флорида штатидаги космодромдан старт олади.
Агар барча жараёнлар белгиланган режа асосида давом этса, йил якунига қадар Starship яна 6 марта коинотга йўл олади. Гвенн Шотвеллнинг ушбу баёнотлари SpaceX компаниясининг рекорд даражадаги IPO жараёнлари фонида янгради.





























Изоҳлар 0
…