Тошкентдаги кўп қаватли бинода йирик ёнғин юз берди (видео)

Тошкентдаги кўп қаватли бинода йирик ёнғин юз берди (видео)
Қисқача

13 июн куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги кўп қаватли турар жойнинг фасад қисмида йирик ёнғин юз берди. Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 10:21 да келиб тушган хабардан сўнг қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф етиш ишларини бошлади. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида уйда яшовчи барча фуқароларни хавфсиз ҳудудга евакуация қилиш чоралари кўрилди.

13 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли турар жойнинг ташқи қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, соат 10:21 да Нукус кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ташқи қисми — фасади ёнаётгани ҳақида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабар олиниши билан қутқарув бўлинмалари тезкор равишда ҳодиса жойига йўл олган ва соат 10:23 да етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган. Айни вақтда ёнғинни тўлиқ ўчириш ишлари давом этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, кўп қаватли уйда яшовчи барча фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, вазият мутасадди хизматлар томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Ҳозирча ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори юзасидан расмий маълумот берилмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар