21:15 / 06.02.2022
1 269

Reuters АҚШнинг Украинадаги эҳтимолий уруш қурбонлари бўйича баҳоларини маълум қилди

Reuters АҚШнинг Украинадаги эҳтимолий уруш қурбонлари бўйича баҳоларини маълум қилди
Фото: Павел Львов / РИА Новости
Россия Украина ҳудудига кенг кўламли ҳужум уюштирса украин ҳарбийларининг йўқотиши 5 мингдан 25 минггачани ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШдаги икки аноним расмийга асосланиб хабар берди.

Америкалик амалдорларнинг баҳоларига кўра, тинч аҳоли орасидаги йўқотишлар 25 минг ва 50 минг ўртасида бўлиши, россиялик ҳарбийларнинг йўқотишлари — 3 мингдан 10 минггача етиши мумкин. Шу тариқа, АҚШдагилар фикрича, россияликлар босқини рўй бергудек бўлса, қурбонлар сони — 85 мингни ташкил этиши мумкин.

Вашингтондагилар ҳарбий ҳаракатлар миллионлаб қочқинлар Европанинг бошқа давлатларидан бошпана излашга мажбур бўлишига олиб келишини ҳам эътиборга олмоқда.

Бундан ташқари, агентлик агар Москва ҳарбийларини Киевга йўналтирса, пойтахт «бир неча кун ичида» қулаши мумкинлиги ҳақида ёзган.

Reuters манбаси Вашингтон баҳоларига кўра, Россия Украинага бостириб кириши учун зарур бўлган кучларнинг 70 фоизини чегарага олиб келиб бўлган. Манба маълумотига кўра, сўнгги икки ҳафта давомида чегара ҳудудида тактик гуруҳлар 60дан 83тага етган (жума ҳолатига кўра), яна 14 гуруҳ йўлда келмоқда. Шу билан бирга, агентлик ўз суҳбатдошлари уларнинг баҳоларини тасдиқлайдиган бирорта далил келтирмаганини қайд этган.

Улар 15 февралга бориб Украина тупроғи музлаши ва бу россияликлар армиясидаги механизациялашган бўлинмалар йўлсиз ҳудудларда қийинчиликсиз ҳаракатланишига имкон беришини айтиб ўтишган. Бундай об-ҳаво шароити март ойи охирига қадар сақланиб қолади.

«Бу график, шунингдек Украина чегараси яқинида Россия қуролли кучлари сони ошиб бораётгани дипломатия ойнаси ёпилганидан дарак бўлиши мумкин», — дея ёзади Reuters.

Агентлик манбаси маълумотига кўра, Вашингтондагилар Россия кенг кўламли босқиндан бошқа вариантларни ҳам танлаши мумкинлигини тахмин қилишган, уларнинг ҳисоблашича, президент Владимир Путин ҳали якуний қарорни қабул қилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Reuters АҚШнинг Украинадаги эҳтимолий уруш қурбонлари бўйича баҳоларини маълум қилди