
Ростов вилояти ҳудудини Украина ҳарбийлаштирилган бўлинмалари томонидан ўққа тутилиши факти бўйича жиноий иш қўзғатилди, деб хабар қилди Россия Тергов қўмитаси.

"Ростов вилоятининг чегара ҳудудини Украина ҳарбийлаштирилган тузилмалари томонидан ўққа тутилиши факти бўйича жиноий иш қўзғатилди", дейилган хабарда.

Қайд этилишича, тергов маълумотларига кўра, 19 феврал куни эрталаб номаълум шахслар Украина ҳудудидан ракета тизимидан фойдаланиб, Ростов вилояти Тарасовский тумани чегара ҳудудларини ўққа тутган.
Тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ. Воқеа жойини суриштирув ишлари давом этмоқда.

Одам ўлдиришга суиқасд факти бўйича жиноят иши қўзғатилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.