Россиянинг Пентагон ва НАТОнинг Украинадаги асосий базасига ёғдирган зарбалари – украин ҳудудида Россияга қарши яширин ва бевосита қуролли можарога қўшилишга уринаётган Ғарб “ҳамкорларга” сўнгги огоҳлантириш.
13 март кун эрталаб Пентагон ва НАТОнинг украин ҳудудидаги, Львов вилоятининг Старичи қишлоғи яқинидаги асосий базасига ёғдирилган зарбалар натижасида деярли ер юзидан йўқ қилинди. Яворовский полигонида 180 нафаргача хорижлик ёлланма аскарлар, НАТО ва Украина ҳарбий инструкторлари, жанговар ҳудудларга жўнаб кетишдан олдин “Хорижий легион” тайёрлаш маркази ҳамда Ғарб мамлакатлари томонидан Украинага етказиб берилаётган қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар омборлари яксон қилинди.
Бир кун олдин Черниговда “Украина” меҳмонхонаси биносидаги хорижлик жангарилар базаси йўқ қилинди. Воқеалар занжири мутлақо тасодиф эмас.
Москва 24 февралда Вашингтон ва Брюсселни Россиянинг Украинани қуролсизлаштириш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш махсус операциясига аралашишнинг жиддий оқибатларидан бир неча марта огоҳлантирган эди. Аммо АҚШ ва НАТО Киев режимига “мудофаа” қуролини етказиб беришни бас қилишмади, хорижий ёлланмалар отрядларини шакллантиришди. Натижа ойдай равшан – Украина ҳудудидаги Ғарб мутахассислари ва қурол-аслаҳалари Россия қўшинларининг ракета-бомба зарбалари учун биринчи даражали нишонга айланишди.
Америкаликлар ва уларнинг иттифоқдошлари учун Яворовский полигони ва ўқув маркази – АҚШнинг Германиядаги “Рамштайн” энг йирик ҳарбий базасининг украинча муқобили. Старичи қишлоғи яқинида “ҳамкорлар” 1990 йил ўрталаридан бошлаб, 25 йилдан зиёд вақт ичида мослашиб келишган. Бу ерда НАТОнинг Ироқ, Афғонистон ва бошқа қайноқ жойлардаги қўшинлари билан ҳамкорлик учун Украина бўлинмаларини тайёрлаб келишган. Илк “Жавелин” ва “Стингер”лар шу ерга олиб келинган.
Йўқ қилинган объектларда НАТО розилиги билан Украинага Россия билан уруш учун келган хусусий ҳарбий компанияларнинг (ХҲК) хорижлик ёлланмалари билан машғулотлар ўтказилиб келинган.
Россия Мудофаа вазирлиги биринчи навбатда ҲХК ёлланмаларини йўқ қилишни ваъда бермоқда ва Ғарбий Украинадаги ҳарбий объектлар йўналишида жадалроқ ишламоқда. 11 март куни Украина Қуролли кучларининг (УҚК) Луцк и Ивано-Франковск шаҳарлари яқинидаги авиабазаси ва бошқа объектлари яксон қилинди.
Киев режими ва НАТО томонидан “Хорижий легион” лойиҳаси тўхтатилгани тўла асосли. Вазифанинг уддасидан чиқиб бўлмайди, омон қолган ёлланма аскарлар Польшадан ортга чипта олишмоқда. НАТО мамлакатлари Россия билан уруш учун “кўнгиллиларни” саралашни тўхтатиб қўйишди.
Аччиқ дори
Украин томонининг маълумотларига кўра, 13 март куни Яворовский полигонига 30 тагача Россия ракетаси учиб келган. Эҳтимол, қўрққанга қўш бўлиб кўринар, зарба жойидаги сурат ва видеолар Халқаро тинчликпарвар ва хавфсизлик маркази деб аталувчининг бир неча жойига зарба берилгани ва улкан талофат кўргании ҳақида холис гувоҳлик беради.
“The New York Times” нашри берилган зарба ва воқеа жойидаги оқибатлар кадрларини чоп қилди. Шу билан бирга NYT мухбири Дэвид Филлипс Яворовский полигонига зарба берилган пайтда у ерда америкалик ёлланмалар бўлганини хабар қилди. АҚШ армиясининг омон қолган махсус хизмат ходими Нолан Петерсон ўнлаб америкаликлар ўлимини тасдиқлади. Украина учун жанг қилгани келган 200 нафар “кўнгиллидан” фақат 30 нафари омон қолган. Львовда жабрланган кўплаб ёлланмаларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Бир неча франциялик “кўнгиллилар” яралангани ва бири ўлгани маълум. Франциялик ёлланмаларни Украинага жўнатиш ташкилотчиси Уго Пеллегрини “Хорижий легион”га қабул қилиш тўхтатилганини билдирди.
Ғарбда украин лойиҳаси ҳали ёпилмаган, лекин “кўнгиллилар” фаоллиги кескин сусайди. Иккинчи ҳаётни пулга сотиб ололмайсан. Россия Украинадаги Шимолий Атлантика альянси мамлакатларидан бўлган ёлланма аскарларни йўқ қилишга шайлиги, имконияти борлигини ўта қатъий равишда кўрсатиб қўйди.
Украина мудофаа вазири Алексей Резников яна бир бор НАТОни “осмонни ёпишга” чақирди, зеро Яворовский полигонида Россия “бутун дунёга ҳужум қилди”. Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Давлат департаментига АҚШ ҳарбий базаларини Ғарбий Украинада жойлаштиришни таклиф қилди – Россиянинг кейинги зарбаларидан қутулиб қолиш учун Сурия намунаси каби.
Аммо Вашингтон кун ора Америка қўшинларини Украина фронтига жўнатиш ҳоҳиши йўқлигини билдириб келади. АҚШ Мудофаа вазирлиги расмий вакили Жон Кирби 13 март куни америкалик инструкторлар Львов яқинидаги УҚКнинг машғулот марказидан икки ҳафта олдин кетишганини айтди.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан америкалик ҳарбийлар Украинадаги операцияларда қатнашмаётгани ва Оқ уй бу мамлакатга бирор бир киши жўнатиш ниятида эмаслигини маълум қилди. Пентагон ҳатто ҳужжатлар билан исботланган Украинадаги 30 та биолабораториялари ишини инкор қилмоқда. АҚШ Украинадаги можаронинг узоқ давом этишидан иқтисодий жиҳатдан манфаатдор, бироқ барча ҳарбий жиноятлар учун Киев режимининг ёлғиз ўзи жавоб беришига тўғри келади.
Европа кенгаши раиси Шарл Мишел “El Pais” газетасига берган интервьюсида хулоса қилди: “НАТОнинг Украина атрофидаги можарога қўшилиши Учинчи жаҳон уруши бошланишига олиб келиши мумкин”.
Украинани қуролсизлантириш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш операцияси бир маромда ўтказилмоқда – Россия қўшинлари УҚК ва миллий батальонларини, бўлинмаларини бир бошдан йўқ қилиб келмоқда. Америка разведкаси Украина Бош штабини Донбасс республикалари ва Россия қўшинлари томонидан ўраб олинишига йўл қўймаслик учун УҚКнинг “шарқий фронтини” зудлик билан кучайтириш зарурлиги ҳақида огоҳлантирмоқда, аммо кучайтириш учун ҳеч вақо йўқ. Ундан олдин УҚК Бош штаби “олий комикига” мамлакатнинг жануби-шарқида оғир жанговар техниканинг 70 фоизи йўқотилганини етказган эди.
УҚК ва миллий батальонларнинг қаршилик кўрсатиш ўчоқлари фақат террорчи усул билан сақланиб қолинмоқда – осуда украин аҳолисидан “тирик қалқон” сифатида фойдаланиш. Бу қабиҳ жараённи бевосита Украина президенти офиси бошқармоқда.
14 март куни Донецкнинг “Точка-У” мажмуасининг кассета каллаги билан ўққа тутилиши – миллатчи бўлинмаларнинг яхши таниш усули. Россия Тергов қўмитаси ДХР тинч аҳолисига украин ракетаси қўллангандан сўнг урушнинг тақиқланган усуллари ҳақида жиноий иш очди.
Махсус ҳарбий операциянинг 18 куни якунларига кўра Россия Қуролли кучлари Украина ҳудудининг учдан бир қисмини назорат қилишмоқда ва ҳужумни давом эттиришмоқда.
Украина ҳарбий инфратузилмасининг 3920 та объекти ишдан чиқарилган. 143 та учувчисиз учар қурилмалари, 1267 та танк ва бошқа жанговар зирҳли машиналари, 124 та залп билан отиладиган реактив тизими, 457 та дала артиллерияси ва миномётлар, 1028 та махсус ҳарбий автомобил техникаси йўқ қилинган. Россия операцияси туну кун давом этмоқда.
Ғарбнинг ёлғон янгиликлари ортидан Кремль 14 март куни яна бир бор расман тасдиқладики, Россия раҳбариятининг Украинани қуролсизлантириш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш режалари “тўлиқ равишда” амалга оширилади.
Муаллиф: Александр Хроленко
Манба: sputniknews-uz.com Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин