14:22 / 17.03.2022
1 417

Украинада театр биноси ўққа тутилди. Вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин

Украинада театр биноси ўққа тутилди. Вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин
Украинанинг Мариупол шаҳридаги академик драма театри биноси снаряд тушганидан сўнг вайронага айланган. Ижтимоий тармоқларда портлатилган маданият муассасаси суратлари эълон қилинди.

Мариупол шаҳар кенгашининг хабар беришича, театрда, унинг ертўласида юзлаб тинч аҳоли яширинган бўлган. Шаҳар кенгаши маълумотларига кўра, бинонинг марказий қисми вайрон бўлган, бомба бошпанасига кириш тўсилиб қолган. Қурбонлар борлиги ҳозирча номаълум.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Киевнинг айбловларини рад этди.

«16 март куни тушдан кейин Россия авиацияси Мариупол шаҳридаги нишонларга зарбалар бериш билан боғлиқ ҳеч қандай топшириқни бажармади», — дейилади агентлик баёнотида.

Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, театр биносида «Азов» баталони жангчилари бўлиши мумкинлигини ҳам қайд этишган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада театр биноси ўққа тутилди. Вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин