
Украина расмийларининг маълумотларига кўра, 7 апрель куни Россия ҳарбий кучлари Киев, Чернигов ва Суми вилоятларини тарк этган. Рус армияси томонидан тинч аҳолининг ўлдирилиши ҳақидаги хабарлар дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги иштирокини тўхтатди, Россия бунга жавобан Кенгашдан муддатидан аввал чиқиб кетишга қарор қилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинадаги «махсус операция» давомида Россия армияси «катта йўқотишлар»га учраганини тан олди. Meduza Украинадаги урушнинг 43-куни акс этган фотосуратларини тўплади.

«Азовстал» металлургия комбинатининг кўриниши, Мариупол.
Фото: Reuters

Мариуполдаги россияпараст ҳарбий хизматчилар уйларда тинтув ўтказмоқда.
Фото: Reuters

Тинтув жараёни.
Фото: Reuters

Мариуполнинг Левобережний туманидаги кўчалардан бирида ўтирган маҳаллий аҳоли.
Фото: «ТАСС»

Украиналик аскарлар Харьковда ўққа тутилган нон заводидан кўтарилган тутунга қараб турибди.
Фото: Reuters

Черниговдаги мактаб ҳовлисида одамлар гуманитар ёрдам олишни кутмоқда.
Фото: AP Photo

Киев вилоятининг Иванков шаҳри четидаги йўлда турган эркак.
Фото: AFP

Бучада вайрон қилинган Россия ҳарбий техникаси устидаги украиналик ҳарбий хизматчи.
Фото: AP Photo

Буча аҳолиси кўп қаватли турар жой ҳовлисида оловда овқат пиширмоқда. Отишмалар сабабли шаҳар газ ва электрдан узилган.
Фото: Getty Images

Киевдан 40 километр ғарбда эркак вайрон қилинган рус танкини кўздан кечирмоқда.
Фото: Sopa Images

Чернобил АЭСга туташ ҳудудда рус аскарлари томонидан қазилган окоплар. Суратдаги қизғиш ўрмон ҳалигача радиация даражаси юқори бўлган ҳудуд ҳисобланади. 1986 йилда реактор портлаши пайтида ўрмон радиоактив зарраларнинг энг катта қисмини ўзига олган.
Фото: Reuters

Бородянка шаҳридаги уй вайроналари ичида ишлаётган қутқарувчилар. Бино рус ҳарбийларининг ҳужумидан вайрон бўлган.
Фото: Reuters

Қутқарувчилар дам олмоқда.
Фото: Reuters

Фаоллардан бири украиналик ёзувчи Тарас Шевченко ҳайкалининг ўқдан шикастланган қисмини рамзий равишда бинт билан ўрамоқда. Киев вилояти, Бородянко.
Фото: AFP «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар