Яқинда чоп этилган тадқиқотга кўра, баъзи тоифадаги эркаклар ўз турмуш ўртоқларига содиқ қолиш эҳтимоли анча паст экан. Бу ҳақда Peopletalk хабар берди.
Оилани ўрганиш институти томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, раҳбарлик лавозимини эгаллаганлар — масалан, директорлар, жарроҳлар ва шифокорлар, шунингдек, ишсиз эркаклар кўпроқ ҳолларда хиёнат қилади.
Тадқиқот муаллифи Венди Ванг умумий ижтимоий сўров маълумотларини таҳлил қилиб, раҳбарликдаги эркакларнинг камида 18 фоизи турмуш ўртоқларини алдаганини аниқлади.
Шу билан бирга, 25 ёшдан 54 ёшгача бўлган ишсиз эркаклар ҳам никоҳдан ташқари муносабатларга кўпроқ мойиллиги маълум бўлди. Улардан қарийб ҳар бешинчиси турмуш ўртоғига хиёнат қилган.
Мутахассислар фикрича, ишсиз ёки моддий жиҳатдан хотинига қарам бўлган эркаклар ўзини ноқобил ва ишончсиз ҳис қилади. Бу ҳолат уларни бошқа ердан қониқиш излашга ундайди. Шу боис улар “алдамчилар қатори”га кўпроқ тушиб қолишади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!