date

Денгиз пластмассани қирғоққа қайтармоқда

Денгиз пластмассани қирғоққа қайтармоқда
Ўрта ер денгизи­да ўсадиган Posidonia oceanica ўтлари пластмасса чиқиндиларни йиғиб, “Нептун тўплари” деб аталадиган шарсимон толаларга айлантирмоқда. Улар тўлқин ва шамол таъсирида қирғоққа чиқиб қоляпти.

Ўтлар сув оқимини секинлаштириб, чўкиндиларни ушлаб қолади ва шу билан пластик бўлакларини ҳам йиғади. Олимлар йилига юз миллионлаб пластик бўлаклари шу тарзда тўпланишини айтмоқда.

Испанияда ўтказилган тадқиқотларда баъзи Нептун тўпларида юзлаб, ҳатто минглаб пластик бўлаклари топилган. Мутахассислар буни “денгиз ташланган чиқиндиларни бизга қайтариши” деб атамоқда.

Аммо олимлар бу жараён муаммони ҳал қилмаслигини таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, асосий ечим пластмасса ишлаб чиқаришни камайтириш ва уни денгизларга тушишидан тўхтатишдир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Денгиз пластмассани қирғоққа қайтармоқда