Шаҳло Салаева ва Вейсел Дулгер тўйидан кейин қаерда яшашини маълум қилди

Шаҳло Салаева ва Вейсел Дулгер тўйидан кейин қаерда яшашини маълум қилди

Хонанда Шаҳло Салаева ва туркиялик куёв Вейсел Дулгернинг Туркияда икки кун давом этган тўй маросими бўлиб ўтди. Тўйдан сўнг жуфтлик интервю бериб, келажакдаги ҳаёти ва никоҳ билан боғлиқ айрим саволларга жавоб берди.

Суҳбат давомида улардан турмушдан кейин қаерда яшашни режалаштиргани сўралди. Шаҳло Салаеванинг айтишича, ҳозирча уларнинг барча ишлари ва фаолияти Ўзбекистонда бўлгани сабабли яшашни шу ерда давом эттиришади.

"Ҳозирда ишимиз ҳам, барча режаларимиз ҳам Ўзбекистонда. Шу сабабли ҳозирча Ўзбекистонда яшаймиз. Аллоҳ насиб қилса, кейинчалик Туркияга кетиш ниятимиз бор," — деди хонанда.

Шунингдек, суҳбат давомида никоҳдаги маҳр мавзуси ҳам тилга олинди. Шаҳло Салаева маҳр сифатида сўраган совғаси ҳали олиб берилмаганини, бироқ турмуш ўртоғи уни кейинчалик албатта олиб беришини айтганини маълум қилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар