Ишониш қийин: Зарина Низомиддинованинг тўнғич фарзанди 18 ёшга тўлди!

Зарина Низомутдинова оиласида қувончли сана нишонланди. Актрисанинг биринчи фарзанди Темурхон Содиқов 18 ёшга тўлди. Ушбу хабарни Заринанинг ўзи ижтимоий тармоқда эълон қилиб, ўғлига бағишланган самимий табригини жойлади.
Актриса ўз мурожаатида Темурхоннинг дунёга келиши ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири бўлганини ёзди. У фарзанди туфайли илк бор она бўлиш бахтини ҳис этганини эслади.
"Ўғлим, бахтимга доимо соғ бўл. Умринг узоқ бўлсин. Ният қилган барча орзуларингга етиб юргин. 18 ёшинг муборак", дея тилак билдирди Зарина Низомутдинова.
Пост эълон қилингач, мухлислар актрисани фарзандининг туғилган куни билан табриклашди. Изоҳларда Темурхонга ёруғ келажак, оиласига эса тинчлик ва хотиржамлик тилаган кўплаб самимий фикрлар қолдирилди.

Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…