Шошилинч хабар: агар уй ҳайвонингиз ўлса, 7 кун ичида давлатга хабар беришни унутманг

Шошилинч хабар: агар уй ҳайвонингиз ўлса, 7 кун ичида давлатга хабар беришни унутманг
Қисқача

Ўзбекистонда 7 августдан бошлаб уй ҳайвони ўлса ёки бошқа сабаблар билан йўқ қилинса, унинг егаси етти кун ичида давлатга хабар бериши шарт. Ҳайвон егаси бу ҳақда туман ёки шаҳар ветеринария бўлимига електрон тарзда ёхуд шахсан мурожаат қилиши керак бўлади. Мурожаат асосида ваколатли ходим маълумотларни икки иш кунида тизимдан чиқаради.

7 августдан Ўзбекистонда ҳайвон эгаларига янги талаблар қўйилади. Рўйхатдан ўтказилган ҳайвон ўлса, нобуд бўлса, сўйилса, йўқ қилинса ёки хорижга олиб чиқилса, унинг маълумотлари етти кунлик муддатда электрон ҳисобдан чиқарилиши лозим.

Ҳайвон эгаси бу ҳақда туман ёки шаҳар ветеринария бўлимига электрон тарзда ёхуд шахсан мурожаат қилиши керак. Мурожаат асосида ваколатли ходим маълумотларни икки иш кунида тизимдан чиқаради.

Қонунга мувофиқ, идентификация қилинмаган ва рўйхатга олинмаган ҳайвонларни сақлаш ёки кўпайтириш мумкин эмас. Ҳар бир ҳайвонга алоҳида рақам берилиб, ветеринария паспорти расмийлаштирилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар